Асосий материалларга ўтиш

ЁШЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ

Сувга чўмгач, нима қилишим керак? 2-қисм. Бенуқсон бўлиб юринг

Сувга чўмгач, нима қилишим керак? 2-қисм. Бенуқсон бўлиб юринг

 Муқаддас Китобда: «Бенуқсон бўлиб юрганлардан Яҳова Ўз неъматини дариғ тутмайди»,— деб ёзилган. (Забур 84:11) «Бенуқсон бўлиб юриш» нима дегани? Бу Яҳовага ўзингизни бағишлаганда берган ваъдангизга мувофиқ яшаётганингизни кўрсатиш демакдир. (Воиз 5:4, 5) Сувга чўмгач, қай йўсин бенуқсон бўлиб юра оласиз?

Бу мақолада

 Муаммоларни енгишда давом этинг

 Очқич оят: «Худонинг Шоҳлигига кўп қайғулардан ўтиб киришимиз керак». (Ҳаворийлар 14:22)

 Бу нима дегани? Аслини олганда, ҳамма масиҳийлар қийинчиликларга йўлиқади. Айрим қийинчиликларга, масалан, масхаралар ёки қаршиликларга масиҳий бўлганингиз учун дуч келасиз. Бошқалари эса, масалан, пул ёки соғлик билан боғлиқ муаммолар барча одамларда бор.

 Нима бўлиши мумкин? Онда-сонда шароитларимиз ўзгариб туради ва гоҳида яхши томонга эмас. Каломда ёзилганидай, қийинчиликлар ҳаммада — Яҳовага хизмат қилаётган ва қилмаётганларда бўлиб туради. (Воиз 9:11)

 Нима қилишингиз мумкин? Қийинчиликларга дуч келишингизни билар экансиз, уларга тайёргарлик кўра оласиз. Уларга имонингизни мустаҳкамлаш ва Яҳовага кўпроқ таянишни ўрганиш имконидай қаранг. (Ёқуб 1:2, 3) Вақт ўтгач, ҳаворий Павлуснинг қуйидаги сўзлари рост эканига амин бўласиз: «Мени қўллаб-қувватлаётганнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан». (Филиппиликларга 4:13)

 ҲАЁТИЙ ВОҚЕА. «Сувга чўмганимдан кўп ўтмай, акаларим ҳақиқатдан кетишди, олдин ота-онам, кейин эса ўзим касал бўлиб қолдим. Тўғри, таслим бўлиш мумкин эди. Лекин ўзимни Худога бағишлаганимда, Унга топиниш ҳаётимда биринчи ўринда бўлишини ваъда қилганман. Ҳа, айнан бу ваъда ҳамма қийинчиликларни енгишимга ёрдам берди». (Карен)

 Маслаҳат. Юсуф ҳақида кўпроқ билиб олинг. Унинг ҳаёти тўғрисида ўқинг. (Ибтидо 37, 39–41) Ўйлаб кўринг: у қандай кутилмаган қийинчиликларга дучор бўлди ва уларни қай йўсин енгди? Яҳова унга қандай ёрдам берди?

 Кўпроқ ёрдам керакми?

 Васвасага қарши туринг

 Очқич оят: «Ҳар ким ўз эҳтиросига берилиб, алданиб синовга дучор бўлади». (Ёқуб 1:14)

 Бу нима дегани? Ҳар биримизда гоҳида ёмон истаклар пайдо бўлади. Уларни назорат қилмаса, улар ёмон иш қилиб қўйишга етаклаши мумкин.

 Нима бўлиши мумкин? Сувга чўмганингиздан кейин ҳам «тана истаклари» пайдо бўлади. (2 Бутрус 2:18) Никоҳ қурмай туриб ҳам жинсий яқинликда бўлиш васвасаси пайдо бўлиши мумкин.

 Нима қилишингиз мумкин? Олдиндан — васваса пайдо бўлишидан аввал истакларингиз чиқарадиган қарорларингизга таъсир қилишига йўл қўймасликка қарор қилинг. Исонинг қуйидаги сўзларини унутманг: «Ҳеч ким икки хўжайинга қуллик қилолмайди». (Матто 6:24) Хўжайинингиз ким бўлишини ўзингиз танлашингиз мумкин. У Яҳова бўлсин. Ёмон истак қанчалик кучли бўлишидан қатъи назар, унга берилиш-берилмаслик ўз ихтиёрингизда. (Галатияликларга 5:16)

 Маслаҳат. Кучли ва заиф томонларингизни аниқланг. Яхшироқ инсон бўлишингизга кўмаклашадиган дўстларни танланг. Тўғри ишларни қилишга қийинчилик туғдираётган инсонлардан, жойлардан ҳамда вазиятлардан йироқлашинг. (Забур 26:4, 5)

 Кўпроқ ёрдам керакми?

 Ғайратингизни буёғига ҳам мустаҳкамланг

 Очқич оят: «Аввалгидай ғайратли бўлишингизни истаймиз. Шунда ялқов бўлмай[сизлар]». (Ибронийларга 6:11, 12)

 Бу нима дегани? Агар инсон ўз ишига диққат қаратмаса, унга бўлган қизиқишини осонликча йўқотиб, уни ташлаб қўйиши мумкин.

 Нима бўлиши мумкин? Ҳойнаҳой, сувга чўмгандан кейин роса суюниб, ғайратингиз жўш ургандир. Яҳовага бўлган севгингиз тўлиб тошган. Бироқ вақт ўтгач, Яҳовага ҳамма нарсада итоат қилиш осон бўлмаётганини пайқагандирсиз ва бу туфайли истагингиз йўқолиб, ғайратингиз сўнгандир. (Галатияликларга 5:7)

 Нима қилишингиз мумкин? Ҳатто баъзида тўғри йўл тутишни истамаганда ҳам, бундай қилишда давом этинг. (1 Коринфликларга 9:27) Самовий Отамиз ҳақида кўпроқ билиш ва тез-тез ибодат қилиш орқали Унга яқинлашишда давом этинг. Шунингдек, Яҳовага хизмат қилиш жону дили бўлганлар билан дўстлашишдан тўхтаманг.

 Маслаҳат. Яҳова сизни жуда яхши кўришини ва ёрдам беришга тайёр эканини унутманг. Агар вақтинча ғайратингиз сусайган бўлса, У «Мендан мамнун эмас» деган фикрга борманг. Муқаддас Китобда: «У чарчаганга куч, толиққанга қудрат ато этади»,— деб ёзилган. (Ишаё 40:29) Вақт ўтиб, Худо ғайратингизни тиклашга солаётган ҳамма уринишларингизга барака беради.

 Кўпроқ ёрдам керакми?

 Хулоса. Бенуқсон бўлиб юрсангиз, Яҳованинг қалбини қувонтирасиз. (Ҳикматлар 27:11) Худо Унинг тарафида бўлишни ўзингиз танлаганингиздан фахрланади. У Шайтоннинг ҳужумларига қарши туришингиз учун керакли нарсаларни тақдим этади!