Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш арзийди?

Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш арзийди?

Сиз Муқаддас Китоб ҳақида эшитганмисиз? Маълумки, бу китоб инсоният тарихидаги кенг тарқалган асардир. Маданияти турли бўлган одамлар ундаги хабарни ўқиб, ўзларига тасалли, умид ва кундалик ҳаёт учун маслаҳатлар олишади. Лекин, бу китоб тўғрисида кўпчилик кам маълумотга эга. Худога ишонасизми ёки йўқми, эҳтимол бу китоб ҳақида билиш сиз учун қизиқарли бўлар. Ушбу рисола, Муқаддас Китоб тўғрисида маълумотга эга бўлишингиз учун мўлжалланган.

МУҚАДДАС КИТОБ ҳақида эшитгандирсиз, лекин унда қандай хабар ёзилганини биласизми? Бу китоб 66 та китобчалардан иборатдир. У Ибтидодан бошланиб, Ваҳий китоби билан тугайди.

Қизиқ, Муқаддас Китобнинг муаллифи ким экан? Аслини оладиган бўлсак, бу китобни тахминан 40 киши 1 600 йилдан зиёд вақт ичида ёзган. Шуни айтиш жоизки, улар ўзларини Муқаддас Китоб муаллифи деб атамаган. Улардан бири: «Ҳар бир Муқаддас Ёзув Худо томонидан илҳомлантирилган»,— деб айтган (2 Тимўтийга 3:16). Бошқаси эса: «Эгамнинг руҳи мен орқали гапирган, тилимда тайёрдир Унинг каломи»,— дея ёзган (2 Шоҳлар 23:2). Демак, бу ёзувчилар Муқаддас Китобнинг муаллифи — коинотнинг Олий Ҳукмдори Худованд Яҳова эканини тан олишган. Улар шунингдек, Аллоҳнинг одамларга яқинроқ бўлиш истаги борлигини кўрсатишган.

Муқаддас Китоб ҳақида яна баъзи нарсаларни билиб олиш муҳим. Унинг асосий мавзуси, Тангри самовий Шоҳлик орқали инсоният устидан ҳукмронлик қилишга ҳаққи борлигини исботлашидан иборат. Ушбу рисола, Ибтидодан бошлаб то Ваҳий китобигача бу мавзу қандай ёритилганини кўришингизга ёрдам беради.

Энди келинг, ушбу кенг тарқалган Муқаддас Китобда қандай хабар ёзилганини билиб олайлик.

^ абз. 9 Бу рисоладаги «мил. авв.» қисқартмаси милоддан аввалги, «мил.» эса милодий йилни англатади. Ушбу қисқартмалар ҳар бир саҳифада келтирилган даврий чизиқда қўлланган.