Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

12- ҚИСМ

Илоҳий донолик

Илоҳий донолик

Ҳикматлар китоби илоҳий маслаҳатлар тўплами бўлиб, уларни асосан шоҳ Сулаймон ёзади

ТАНГРИ ЯҲОВА доно Ҳукмдор эканини нима исботлаяпти? Бу саволга жавоб олиш учун, Унинг маслаҳатларини кўриб чиқайлик. Улар қанчалик амалий? Уларни қўлласак, ҳаётимиз янада бахтли ва мазмунли бўладими? Доно шоҳ Сулаймон ҳаётнинг ҳар бир соҳасига тегишли юзлаб ҳикматли сўзлар ёзган. Ҳозир эса, улардан баъзиларини билиб оламиз.

Худовандга таяниш. Таяниш — Аллоҳ билан яқин муносабатга эга бўлишнинг асосий калитидир. Шоҳ Сулаймон шундай ёзган: «Ўз ақл-идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди» (Ҳикматлар 3:5, 6). Агар, Худодан йўл-йўриқ сўраш ва итоатли бўлиш орқали Унга таянишимизни кўрсатсак, ҳаётимиз янада мазмунли бўлади. Шу тариқа, Яҳованинг қалбини қувонтира оламиз. У эса, душмани бўлмиш Шайтоннинг айбловларига жавоб қайтара олади (Ҳикматлар 27:11).

Бошқалар билан бўлган муносабатда, доноликни намоён этиш. Аллоҳнинг маслаҳатлари эрлар, хотинлар ва болалар учун ҳар қачонгидан кўра, бугун айниқса амалийдир. Худойи Таоло эрларни вафодор бўлишга чорлаб, шундай маслаҳат берган: «Кўз очиб кўрганинг билан қувонгин» (Ҳикматлар 5:18–20). Эрли хотинлар хўжайини ва болаларининг мақтовига сазовор бўлиш учун, Ҳикматлар китобидан зўр насиҳатлар топишлари мумкин (Ҳикматлар 31- боб). Болалар эса ота-онасига қулоқ солишлари кераклиги айтилган (Ҳикматлар 6:20). Шунингдек бу китобда, дўстликнинг муҳимлиги, бошқалардан ажралиб юриш эса худбинлик эканлиги кўрсатилган (Ҳикматлар 18:1). Дўстлар бизга яхши ёки ёмон таъсир қилар экан, уларни донолик ила танлашимиз зарур (Ҳикматлар 13:20; 17:17).

Донолик билан йўл тутиш. Ҳикматлар китоби, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилмасликка, ижобий фикрлашга ва меҳнаткаш бўлишга чорламоқда (Ҳикматлар 6:6; 14:30; 20:1). Шунингдек, Худонинг донолигига эмас, ўз ақл-идрокимизга суяниш бахтсизлик келтириши ҳақида огоҳлантирмоқда (Ҳикматлар 14:12). Ҳикматлар китоби қалбимизни ҳар хил ёмон таъсирлардан эҳтиёт қилишга бизни чорламоқда. Сабаби, қалбимиз гўё «ҳаёт булоғидир» (Ҳикматлар 4:23).

Ушбу маслаҳатлар инсон ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга қодир эканига, миллионлаб инсонлар амин бўлишди. Натижада, улар Худони Ҳукмдор сифатида тан олишмоқда.

Ҳикматлар китобига асосланган.