Асосий материалларга ўтиш

Яҳова Шоҳидларининг ташкилотидан чиқиб кетиш мумкинми?

Яҳова Шоҳидларининг ташкилотидан чиқиб кетиш мумкинми?

 Ҳа. Яҳова Шоҳидларининг ташкилотидан чиқиб кетишнинг қуйидаги иккита йўли бор:

  •   Расман. Одам оғзаки ёки ёзма равишда Яҳованинг Шоҳиди бўлмоқчи эмаслигини билдириши мумкин.

  •   Хатти-ҳаракат. Инсон умумжаҳон биродарликка тегишли бўлмоқчи эмаслигини хатти-ҳаракати билан билдиради. (1 Бутрус 5:9) Масалан, у бошқа динни танлаб, унинг аъзоси бўлишни афзал деб топиши мумкин. (1 Юҳанно 2:19)

Одам ваъз қилмай, йиғилишларга бормай қўйса ташкилотдан чиқиб кетган деб ҳисобланадими?

 Йўқ. Агар кимнингдир имони сусайиб қолса, бу унинг ташкилотдан чиқиб кетганини англатмайди. Кўпинча, тушкунликка тушган, аммо имонидан воз кечмаган киши фаолиятсиз бўлиб, йиғилишларга қатнамай ҳамда ваъз қилмай қўяди. Бундай инсон билан мулоқот қилишдан қочмаймиз, аксинча, унга далда бериб, қўллаб-қувватлашга интиламиз. (1 Салоникаликларга 5:14; Яҳудо 22) Ёрдамга муҳтож эканини айтса, жамоат оқсоқоллари унга маънан кўмаклашишади. (Галатияликларга 6:1; 1 Бутрус 5:1–3)

 Бироқ улар ҳеч кимни Яҳованинг Шоҳиди бўлиб қолишга мажбурлашмайди. Дин масаласида ҳар бир одам ўзи қарор чиқаради. (Ёшуа 24:15) Ҳар бир инсон Аллоҳга ўз хоҳиши билан чин юракдан топиниши керак деб ҳисоблаймиз. (Забур 110:3; Матто 22:37)