Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари билан Муқаддас Китобни тадқиқ қилсам, улардан бири бўлишга мажбурманми?

Яҳованинг Шоҳидлари билан Муқаддас Китобни тадқиқ қилсам, улардан бири бўлишга мажбурманми?

 Йўқ, бундай қилишга мажбур эмассиз. Миллионлаб одамлар Яҳованинг Шоҳиди бўлмай туриб ҳам, Муқаддас Китобни тадқиқ қилишдан завқ олмоқда a. Тадқиқ ўтишнинг мақсади сизни Муқаддас Китобдаги ҳақиқатлар билан таништириш. Бу билимлардан қандай фойдаланиш эса сизга ҳавола. Имон масаласини шахсий деб биламиз. (Ёшуа 24:15)

Тадқиқ давомида ўз Муқаддас Китобимдан фойдалансам бўладими?

 Ҳа. Гарчи замонавий тилда ёзилган «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»дан фойдаланишдан завқ олаётган бўлсак-да, сиз ўз Муқаддас Китобингиздан фойдалансангиз ҳам хурсанд бўламиз. Истасангиз мазкур таржиманинг нусхасини бепул олишингиз мумкин. Умид ва нажот ҳақидаги хабарни Муқаддас Китобнинг деярли ҳар қандай таржимасидан билиб олиш имкони бор.

Нега бошқалар билан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказасиз?

  •   Бундай қилишга бизни энг аввало Худованд Яҳовага бўлган севги ундайди. У олган билимларимизни бошқаларга айтишимизни хоҳлайди. (Матто 22:37, 38; 28:19, 20) Биз учун «Тангрининг хизматдошлари» бўлиб, одамларга Унинг Каломида ёзилганларни билиб олишга ёрдам бериш катта шараф. (1 Коринфликларга 3:6–9)

  •   Шунингдек, барча одамларни яхши кўрамиз. (Матто 22:39) Билиб олган ажойиб нарсаларимизни бошқалар билан бўлишишдан завқ топамиз. (Ҳаворийлар 20:35)

a 2019 йилнинг ҳисоботига кўра, ҳар ой 9 618 182 та тадқиқ ўтказилган. Тадқиқларнинг кўпи бир вақтнинг ўзида бир неча одам билан ўтказилган. Аммо ўша йили фақатгина 303 866 киши Яҳованинг Шоҳиди сифатида сувга чўмган.