Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Anton Petrus/Moment via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Жаҳон уруши бўладими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Жаҳон уруши бўладими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Сўнгги 30 йил мобайнида кўпларнинг фикрича, турли мамлакатлар орасидаги муносабатлар мустаҳкам бўлиб, ҳатто яхшиланиб бораётганди. Аммо охирги пайтлар юз бераётган ҳодисалар бу ундай эмаслигини кўрсатмоқда.

  •   «Одамлар Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” Ливан чегарасида ўзаро ўқ очаётгани учун Ғазодаги уруш бошқа мамлакатларга таъсир қилишидан хавотирланяпти». («Reuters», 2024 йил 6 январь)

  •   «Эроннинг таъсири остида бўлган гуруҳлар турли ҳудудларга ҳужум қиляпти. Эрон ядровий қуролларни яна ишлаб чиқаришга киришди. Бундан ташқари, Россия ва Хитой Эроннинг иттифоқчиларидир. Буларнинг бари ғарб мамлакатлари учун янги хавф туғдиряпти». («Нью-Йорк таймс», 2024 йил 7 январь)

  •   «Россиянинг зарбалари Украина бўйлаб вайронагарчиликлар келтиришда давом этмоқда». («UN News», 2024 йил 11 январь)

  •   «Хитойнинг иқтисодий ва ҳарбий таъсири кучайиб бораётгани, Тайваннинг миллий ғурури ўсиб бораётгани ва Пекин ҳамда Вашингтон ўртасидаги таранг муносабатлар осонликча можарога сабаб бўлиши мумкин». («The Japan Times», 2024 йил 9 январь)

 Хўш, Муқаддас Китобда бу дунёдаги беқарор вазият борасида нимадир айтилганми? Бунинг дастидан жаҳон уруши бошланадими?

Муқаддас Китобда сўнгги ҳодисалар башорат қилинган

 Худонинг Каломида ҳозирги кунда бўлаётган ҳеч бир уруш башорат қилинмаган. Аммо у ерда бизнинг пайтимизда урушлар тобора кўпайиши ва «дунёдан тинчлик» олиниши башорат қилинган. (Ваҳий 6:4)

 Дониёр китобида «охирзамонда» жаҳон кучлари «тўқна»шиши ёки ким кучлироқ эканини кўрсатиш мақсадда курашиши башорат қилинган. Бу кураш ҳарбий салоҳиятини намоён этишни ва улкан «хазиналар» ёки пул сарфлашни ўз ичига олади. (Дониёр 11:40, 42, 43)

Яқинлашаётган жанг

 Муқаддас Ёзувлардан дунёдаги вазият яхши томонга ўзгаришидан аввал баттарлашишини билиб оляпмиз. Исо алайҳиссалом «шунақанги буюк мусибат бўладики, дунё пайдо бўлганидан бери бунақаси ҳали бўлмаган» деб башорат қилган. (Матто 24:21) «Буюк мусибат» Армагеддон деб аталадиган жангга олиб келади. У «Қодир Аллоҳнинг улуғ куни» деб тилга олинган. (Ваҳий 16:14, 16)

 Бироқ Армагеддонда одамлар йўқ бўлиб кетмайди, омон қолади. Бу жангда Аллоҳ вайронагарчилик келтираётган кўпгина урушларга сабаб бўлаётган инсоний ҳукуматларга чек қўяди. Қандай қилиб Армагеддон чексиз тинчлик келтириши борасида қуйидаги мақолалардан билиб олинг: