Юҳанно олган ваҳий 6:1–17

  • Қўзи илк олтита муҳрни ечади (1–17)

    • Оқ отда ўтирган чавандоз (1, 2)

    • Қизғиш малла рангли отда ўтирган чавандоз (3, 4)

    • Қора отда ўтирган чавандоз (5, 6)

    • Рангида ранг қолмаган отда ўтирган чавандоз (7, 8)

    • Қурбонгоҳ остидаги ўлдирилганларнинг қони (9–11)

    • Кучли зилзила (12–17)

6  Кейин Қўзи+ етти муҳрдан бирини ечганини кўрдим+ ва тўрт жонзотдан+ бири момақалдироққа ўхшаш овоз билан: «Кел!» — деганини эшитдим.  Шунда, бир оқ отни кўрдим+. Чавандозининг қўлида ёй бор эди ва унга тож берилганди+. У зафар қозониб, мутлақ ғалабага эришиш учун чиқди+.  У иккинчи муҳрни ечганда, иккинчи жонзотнинг+: «Кел!» — деганини эшитдим.  Шу пайт қизғиш малла рангли от чиқди. Чавандозига ер юзидагилар бир-бирини шафқатсизларча ўлдириши учун дунёдан тинчликни олишга рухсат этилиб, катта қилич берилди+.  Қўзи учинчи муҳрни ечганда+, учинчи жонзотнинг+: «Кел!» — деганини эшитдим. Кейин қора отни кўрдим. Чавандозининг қўлида тарози бор эди.  Шунда гўё тўрт жонзот орасида бир овоз шундай деяётганини эшитдим: «Бир кило* буғдой бир динорга*+, уч кило арпа бир динорга. Зайтун ёғи ва шаробга эса зарар етказма»+.  Қўзи тўртинчи муҳрни ечганда, тўртинчи жонзотнинг+: «Кел!» — деганини эшитдим.  Шу заҳоти рангида ранг қолмаган бир отни кўрдим. Чавандозининг номи Ўлим эди. Мозор* ҳам унинг орқасидан эргашиб келаётганди. Узун қилич, очарчилик+, ўлат ва йиртқич ҳайвонлар билан ўлдириш учун унга ернинг тўртдан бир қисми устидан ҳокимият берилди+.  У бешинчи муҳрни ечганда, қурбонгоҳ+ остида Аллоҳнинг каломи туфайли ва шоҳидлик беришгани учун шафқатсизларча ўлдирилганларнинг+ қонини*+ кўрдим. 10  Улар баланд овозда фарёд этиб, шундай дейишарди: «Эй, муқаддас ва ҳақ бўлган Олий Ҳукмдор+, ер юзидагиларни ҳукм этиб, қонимизнинг ўчини олишдан қачонгача Ўзингни тиясан?»+ 11  Уларнинг ҳар бирига узун оқ кийим берилди+ ва улар каби ўлдириладиган+ хизматдошларию биродарларининг сони тўлмагунча бир оз кутиб туриш айтилди. 12  Қўзи олтинчи муҳрни ечганини кўрдим. Шунда қаттиқ зилзила бўлди. Қуёш қора жулга* буркангандай қоронғилашди, ой эса гўё қонга беланди+. 13  Осмондаги юлдузлар бўлса, анжирнинг хом мевалари кучли шамолдан тўкилгандай, ер юзига тўкилиб кетди. 14  Само эса битикдай ўралиб+, ғойиб бўлди. Барча тоғ ва ороллар ўз жойидан силжиди+. 15  Ер юзи шоҳлари, юксак мартаба эгалари, лашкарбошилар, бойлару кучлилар, ҳамма қуллару озод кишилар ғорларга ва тоғларнинг қоялари орасига яширинишди+. 16  Улар тоғлару қояларга шундай дейишарди: «Устимизга қулаб+, бизни тахтда Ўтиргандан+ ва Қўзининг+ ғазабидан яширинглар. 17  Чунки уларнинг буюк ғазаб куни келди+. Бунга ким ҳам дош бера олади?!»+

Изоҳлар

Сўзма-сўз «кварта». Илованинг Б14 мавзусига қ.
Бир кунлик иш ҳақига тенг Рим кумуш тангаси. Илованинг Б14 мавзусига қ.
Юн. ҳадес, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.
Ёки «жонини». Луғатдаги «жон» сўзига қ.
Эҳтимол эчки жунидан тўқилган.