Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Ер юзи хароб бўляпти. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Ер юзи хароб бўляпти. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 «Биз иқлим фалокатига шиддат билан яқинлашиб келяпмиз. Кўп шаҳарларни сув босяпти. Жазирама иссиқ еру кўкни қиздиряпти. Даҳшатли бўронлар содир бўляпти. Сув танқислиги кенг тарқаляпти. Миллионлаб ўсимликлар ва ҳайвонлар нобуд бўляпти. Бу қуруқ гап эмас, биз пашшадан фил ясамаяпмиз. Олимларнинг таъкидлашича, агар ҳукуматлар энергетика сиёсатини ўзгартирмаса, дунёни шундай якун кутади». Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 2022 йил 4 апрелга оид маълумотига кўра айтган сўзлари.

 Бир журналда шундай хабар берилди: «Олимлар иқлим ўзгариши, айниқса, ҳарорат ошиши дастидан яқинда Қўшма Штатларнинг деярли барча 423 та миллий боғига зиён етиши ҳақида огоҳлантиришяпти. Юз бериши мумкин бўлган даҳшатли ҳодисалар Муқаддас Китобда ёзилган офатларга ўхшаб кетяпти. Масалан, ёнғин, тўфон, муз қатламининг эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши ва об-ҳаво ҳароратининг ошиши». («Flooding Chaos in Yellowstone, a Sign of Crises to Come», «The New York Times», 2022 йил 15 июнь)

 Бу экологик муаммолар ҳал бўладими? Агар имкони бўлса, уларни ким бартараф этади? Муқаддас Китобда бу ҳақда нима дейилганига эътибор беринг.

Атроф муҳитга зиён етиши башорат қилинган

 Муқаддас Китобда Аллоҳ «ерни хароб этувчиларни хароб қилиши» ҳақида айтилган. (Ваҳий 11:18) Бундан учта нарсани билиб олишимиз мумкин:

  1.  1. Одамларнинг ишлари ер юзига жиддий зарар келтиради.

  2.  2. Бир кун келиб бунга чек қўйилади.

  3.  3. Экологик муаммоларни одамлар эмас, Худо ҳал қилади.

Сайёрамизнинг келажаги порлоқ

 Муқаддас Китобда айтилишича «ер абадий туради». (Воиз 1:4) Унда доим одамлар яшайди.

  •   «Одил кишилар ер юзига эгалик қилади, улар ерда абадий яшайди». (Забур 37:29)

 Сайёрамиздаги ҳолат бутунлай ўзгаради.

  •   «Саҳро ва қақраган ер қувонади, дашт-биёбон шодланиб, заъфарон каби гуллайди». (Ишаё 35:1)