Ҳикматлар 22:1–29

  • Яхши ном катта бойликдан афзалроқ (1)

  • Болани ёшлигидан тарбиялашнинг фойдаси (6)

  • Ялқов ташқаридаги шердан қўрқади (13)

  • Тарбия аҳмоқликни соқит қилади (15)

  • Маҳоратли киши шоҳларга хизмат қилади (29)

22  Яхши ном катта бойликдан афзалроқ+,Ҳурмат қозониш кумушу олтиндан аълороқдир.   Бою камбағалнинг битта ўхшашлиги бор: Икковини ҳам Яҳова яратган+.   Заковатли инсон хавфни кўриб яширинади,Тажрибасиз эса олға қадам босиб жазосини тортади.   Камтаринлик ва Яҳовадан қўрқишБойлик, шон-шараф ва ҳаёт демакдир+.   Эгри одамнинг сўқмоғи тикану тузоқларга тўла,Ҳаётини* қадрлайдиган эса улардан узоқроқ юради+.   Болани тарбиялаб, тўғри йўлга сол+,Ҳатто улғайганда ҳам ундан оғмайди+.   Бой одам камбағал устидан ҳукм суради,Қарздор қарз берувчига қул бўлади+.   Адолатсизлик эккан, фалокат ўриб олади+,Унинг ғазаб таёғи синдирилади+.   Сахий инсон барака топади,Чунки таомини камбағал билан бўлишади+. 10  Мазахчини ҳайдаб юбор,Шунда жанжал ҳам тугайди, Баҳс-мунозараю ҳақоратга чек қўйилади. 11  Софдилликни севганни, ширинсўз одамниШоҳ ҳам ўзига дўст деб билади+. 12  Яҳованинг кўзлари билимни асрайди,Хоинларнинг сўзларини эса йўққа чиқаради+. 13  Ялқов: «Ташқарида шер юрибди! У ерга чиқсам, мени тилка-пора қилади!»+ — дейди. 14  Бузуқ аёлнинг оғзи чуқур чоҳ кабидир+. Яҳова ҳукм этган одам унга қулайди. 15  Аҳмоқлик боланинг қалбига ўрнашган+,Бироқ тарбия таёғи уни соқит қилади+. 16  Бойиш учун камбағални алдайдиган+,Бадавлатга ҳадялар берадиганОхири ночорликка учрайди. 17  Қулоқ тутиб, дононинг сўзларини тингла+,Шунда билимимни қалбингга жо қиласан+. 18  Уларни доим қалбингда сақлаб+,Тилингдан асло туширмасанг, нақадар яхши!+ 19  Яҳовага таянишинг учун,Бугун сенга билим беряпман. 20  Бундан олдин ҳам сенга ёзиб,Маслаҳату йўл-йўриқ бермаганмидим?! 21  Сени юборганга аниқ хабар етказишинг учун,Ҳақ ва ишончли сўзларни ўргатмаганмидим?! 22  Камбағални камбағал деб талама+,Шаҳар дарвозаси олдида бечорага зулм ўтказма+. 23  Чунки уларнинг масаласини Яҳованинг Ўзи кўриб чиқади+,Уларни алдаганларни У ҳаётдан маҳрум этади. 24  Аччиғи тез одамга шерик бўлма,Жиззаки кишига қўшилиб қолма. 25  Йўқса, унинг сўқмоқларини ўрганиб,Жонингни тузоққа туширасан+. 26  Қўл сиқишиб гаров ўйнайдиганлар,Ўзганинг қарзи учун кафил бўладиганлар орасида юрма+. 27  Агар тўлашга ҳеч вақоинг бўлмаса,Ётган тўшагинг тортиб олинади. 28  Қадимда ота-боболаринг ўрнатганЧегара белгисини силжитма+. 29  Ўз ишига маҳоратли одамни кўрганмисан? У оддий инсонлар эмас,Шоҳлар ҳузурида туради+.

Изоҳлар

Ёки «жонини».