Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

2- ДАРС

Нега Яҳованинг Шоҳидлари деб номланамиз?

Нега Яҳованинг Шоҳидлари деб номланамиз?

Нуҳ

Иброҳим ва Сора

Мусо

Исо Масиҳ

Кўп одамлар Яҳованинг Шоҳидларини бирон-бир янги дин, деб ўйлашади. Бироқ 2 700 дан зиёд йил аввал танҳо ҳақ Худо хизматчиларини «шоҳидларимсиз» деб номлаган. (Ишаё 43:10–12) 1931 йилгача биз Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари деб танилганмиз. Нега энди Яҳованинг Шоҳидлари деб номланадиган бўлдик?

Бу номдан Худойимизни билиб олса бўлади. Қадимги қўлёзмаларга биноан, Худонинг исми Яҳовадир ва у Муқаддас Китобнинг минглаб оятларида учрайди. Кўп таржималарда бу исм Эгамиз ва Раббий унвонларига алмаштирилган. Лекин ҳақ Таоло Ўзини «Яҳова» деган шахсий исми билан танитиб, шундай деган: «Бу — Менинг абадий қоладиган исмимдир». (Чиқиш 3:15) Шу йўсин, У Ўзини бошқа сохта худолардан ажратган. Биз Худонинг муқаддас исми билан аталишдан фахрланамиз.

Бу номдан вазифамизни билиб олса бўлади. Ҳобил исмли одил кишининг давридан бери қадимда яшаган кўпдан-кўп кишилар Тангри Яҳовага ишонишгани тўғрисида шоҳидлик беришган. Асрлар ўтиб, Нуҳ, Иброҳим, Сора, Мусо, Довуд ҳамда бошқалар «шоҳидлар оломони»ни ташкил этган. (Ибронийларга 11:4–12:1) Бирон-бир киши судда айбсиз одам ҳақида гувоҳлик берганидек, биз ҳам Аллоҳимиз тўғрисидаги ҳақиқатни қатъият билан аён этамиз.

Биз Ҳазрати Исога тақлид қиламиз. Муқаддас Китобда у «ишончли ва ҳақиқий шоҳид» деб аталган. (Ваҳий 3:14) Исонинг ўзи Худонинг исмини маълум қилган ва Худо ҳақидаги ҳақиқат тўғрисида шоҳидлик берган. (Юҳанно 17:26; 18:37) Масиҳнинг ҳақиқий издошлари Тангри Яҳованинг исми билан аталиб, уни маълум этишлари керак. Яҳованинг Шоҳидлари айнан шундай йўл тутишга ҳаракат қилишади.

  • Нима учун Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари Яҳованинг Шоҳидлари деб номланадиган бўлишди?

  • Яҳованинг Шоҳидлари қачондан бери мавжуд?

  • Яҳованинг энг улуғ Шоҳиди ким?