Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

3- ДАРС

Муқаддас Китобдаги ҳақиқат қандай қилиб қайта кашф этилди?

Муқаддас Китобдаги ҳақиқат қандай қилиб қайта кашф этилди?

Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари, 1870 йиллар

«Қўриқчи минораси»нинг илк нашри, 1879 йил

Ҳозирги «Қўриқчи минораси»

Исо алайҳиссаломнинг вафотидан сўнг илк масиҳийлар орасида сохта устозлар пайдо бўлиши ва Муқаддас Китобдаги ҳақиқат нотўғри талқин қилиниши олдиндан айтилган эди. (Ҳаворийлар 20:29, 30) Вақти келиб шундай бўлди ҳам. Улар Исо Масиҳнинг таълимотларини сохта дин ғоялари билан аралаштириб юборишди, оқибатда эса сохта христианлик юзага келди. (2 Тимўтийга 4:3, 4) Бугунги кунда Муқаддас Китоб таълимотларини тўғри тушунаётганимизга қандай амин бўлишимиз мумкин?

Тангри Яҳова ҳақиқатни очиб берадиган вақт келди. «Охирзамонда... аниқ билим мўл-кўл бўлади» деб башорат қилинганди. (Дониёр 12:4) 1870 йилда ҳақиқат изловчи кичик бир гуруҳ черков таълимотларининг аксарияти Муқаддас Ёзувларга асосланмаганини англаб етди. Шу сабабли, улар Муқаддас Китобнинг асл таълимотларини тушуниш учун изланиш ўтказа бошлашди ва Тангри Яҳова уларга марҳамат кўрсатиб, Каломини англашга ёрдам берди.

Самимий кишилар Муқаддас Китобни синчковлик ила ўрганишган. Ўша Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари қўллаган услубни ҳозир биз ҳам қўллаяпмиз. Улар Муқаддас Китобни мавзуларга бўлиб муҳокама қилишган. Тушуниш қийин бўлган оятларга дуч келишганида, уларнинг маъносини очиб берадиган бошқа оятларни излашган. Ушбу оятлар Муқаддас Китобнинг бошқа қисмларига ҳамоҳанг бўлганига ишонч ҳосил қилгач эса, улар хулосани ёзиб олишган. Шу йўсинда, Муқаддас Китоб ўз-ўзини изоҳлашига қўйиб бериб, улар Худонинг исми ва Шоҳлиги, инсоният ва ер учун нияти, ўликларнинг ҳолати ва тирилишга бўлган умид тўғрисидаги ҳақиқатни қайтадан кашф этишган. Бундай изланишлар уларни кўпгина сохта эътиқодлару урф-одатлардан озод қилган. (Юҳанно 8:31, 32)

1879 йилга келиб, Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари ҳақиқатни ҳаммага айтиш вақти келганини тушуниб етишди. Ўша йили улар то ҳозиргача чоп этилаётган «Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди» номли журнални нашр эта бошлашди. Бугунги кунда биз Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни 240 та мамлакат ва ҳудудда 900 дан ошиқ тилда одамлар билан баҳам кўряпмиз. Чиндан ҳам, ҳақиқат ҳали ҳеч қачон бунчалар кенг қулоч ёзмаган!

  • Исонинг вафотидан сўнг Муқаддас Китобдаги ҳақиқат билан нима юз берди?

  • Худонинг Каломидаги ҳақиқатни қайтадан кашф этишимизга нима ёрдам берди?