Асосий материалларга ўтиш

Авлиёларга ибодат қилишим керакми?

Авлиёларга ибодат қилишим керакми?

Муқаддас Китоб асосида жавоб

 Йўқ. Муқаддас Китобга кўра, биз Исо номидан фақатгина Худога ибодат қилишимиз лозим. Исо шогирдларига қуйидагича деган: «Сизлар эса шундай ибодат қилинглар: “Осмондаги Отамиз, исминг муқаддас бўлсин”». (Матто 6:9) У ҳеч қачон шогирдларини авлиёларга, фаришталарга ёки Худодан ташқари бошқа шахсга ибодат қилинг, деб ўргатмаган.

 Исо издошларига: «Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отамнинг олдига кела олмайди», деб айтган. (Юҳанно 14:6) Дарҳақиқат, фақатгина Исо биз учун воситачилик қила олади. Унга бу ваколатни Худо берган. (Ибронийларга 7:25)

Ҳам Худога, ҳам авлиёларга ибодат қилсам-чи?

 Ўнта амрнинг бирида Худо: «Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман», деб айтган. (Чиқиш 20:5, Ўзбекистон Библия Жамияти) «Муқаддас Китоб Янги дунё таржимаси»га кўра, бу Худо мутлақ садоқатни талаб қилишга ҳақли эканини англатади. Худо фақатгина Унга садоқатни кўрсатишимизни ва топинишимизни, жумладан, ибодатда Унга мурожаат қилишимизни талаб қилади. (Ишаё 48:11)

 Худодан бошқа шахсга, ҳатто авлиё ёки муқаддас фаришталарга ибодат қилсак, Уни ранжитамиз. Масалан, ҳаворий Юҳанно фариштага сажда қилмоқчи бўлиб турганда, фаришта унга шундай деган: «Бундай қилма! Мен Исо ҳақида шаҳодат бериш ишини бажараётган биродарларингга ва сенга ўхшаган бир қулман. Худога сажда қил». (Ваҳий 19:10)