Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Офатдан кейин қандай ёрдам бера оламиз?

Офатдан кейин қандай ёрдам бера оламиз?

Бугунги кунда табиий офатлар борган сари оддий ҳол бўлиб қоляпти. Офат юз берганида, ундан талафот кўрганларга ёрдам бериш ишлари яхши ташкиллаштирилиб, самарали назорат қилиниши керак. Шунинг учун Етакчи кенгаш ҳар бир филиалда Табиий офатларда ёрдам бериш бўлими ташкил этилишига ғамхўрлик қилди.

Бу бўлимдаги биродарлар офат рўй бергани ҳақида хабар топгач, ваъзгўйларга қандай ёрдам кераклигини билиш учун дарҳол маҳаллий оқсоқоллар билан боғланишади. Офат катта зарар келтиргани сабабли маҳаллий ваъзгўйлар уни ўзлари бартараф эта олишмаса, филиал ёрдам бериш ишларига бош-қош бўлиш учун тажрибали биродарларни тайинлайди. Улар ихтиёрий хизматчилар ё гуманитар ёрдам кераклиги ҳақида хабар беришлари ёки зарурий нарсаларни харид қилиб, маҳаллий ваъзгўйларга тарқатишлари мумкин.

Ёрдам бериш ишларини шу тарзда ташкиллаштиришнинг кўп афзалликлари бор. Масалан, ортиқча иш қилинмайди, ҳеч ким саросимага тушмайди, пул ва буюмлар нотўғри ишлатилмайди. Биродарлар ўзлари билганча йўл тутишганида эса бунга эришиш қийин бўлиши мумкин.

Филиал томонидан тайинланган биродарлар ёрдам бериш ишлари учун қанча пул ва нечта ихтиёрий хизматчи кераклигини аниқлашлари мумкин. Шунингдек, улар маҳаллий ҳукумат вакилларига ёрдам бериш ишлари ҳақида хабар беришни маъқул кўришар. Сабаби бу вакиллар кўпинча бундай ишларни тезлаштиришда кўмаклашишади. Шунга агар масиҳийдан сўралмаган бўлса, у пул йиғиш, гуманитар ёрдам жўнатиш ёки талафот кўрган ҳудудга боришда ташаббус кўрсатмаслиги керак.

Албатта, офат юз берганида имондошларимизга ёрдам беришни истаймиз. (Ибр 13:16) Чунки уларни яхши кўрамиз! Унда улар учун нима қила оламиз? Энг катта кўмагимиз — офатдан жабр кўрганлар ва ёрдам бериш ишларида қатнашаётганлар учун ибодат қилишдир. Қолаверса, умумжаҳон ишимизга хайр-эҳсон қилишимиз мумкин. Етакчи кенгаш раҳбарлиги остида фаолият юритаётган филиаллар бу хайр-эҳсонлар қаерда кўпроқ асқатишини яхшироқ билишади. Агар шахсан ёрдам бермоқчи бўлсак, «Маҳаллий қурилиш лойиҳаларида ихтиёрий хизматчи бўлиш учун ариза» (DC-50)ни тўлдириб, кўмаклашишга тайёр эканимизни кўрсатишимиз мумкин.

«БРАЗИЛИЯДАГИ ДАҲШАТЛИ СУВ ТОШҚИНИ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

Бразилияда 2020 йили юз берган сув тошқинидан кейин Яҳованинг Шоҳидлари амалга оширган ёрдам бериш ишлари сизни нимаси билан таъсирлантирди?