Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Francesco Carta fotografo/Moment via Getty Images

Ёлғизлик муаммоси авжига чиқяпти. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Ёлғизлик муаммоси авжига чиқяпти. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Дунёнинг турли қисмларида ўтказилган сўнгги сўровларга a кўра, ҳар тўртинчи одам ёлғизликни ҳис қиляпти.

  •   «Ижтимоий изоляция ёш ёки чегарани билмайди». (Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг ижтимоий алоқалар комиссиясининг ҳамраиси Чидо Мпемба)

 Баъзиларнинг фикрича, фақатгина ёши катталар ёки бир ўзи яшайдиганлар ёлғизликни ҳис қилади. Аммо ёш, соғлом, муваффақиятли ва оилали одамлар ҳам ёлғизликни бошдан кечиради. Ижтимоий изоляция ва ёлғизлик ҳисси инсоннинг жисмоний ва ҳиссий соғлигига жиддий таъсир қилиши мумкин.

  •   АҚШнинг бош санитар врачи Вивек Мурти шундай деди: «Ёлғизлик шунчаки ўзини ёмон ҳис қилишдан анча фарқ қилади. Ижтимоий изоляциянинг салбий таъсири кунига 15 та сигарет чекиш хавфидан кам эмас».

Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Яратувчимиз ижтимоий изоляцияда бўлишимизни истамайди. Худонинг ниятига кўра, одамлар ўзаро муносабатлардан қувонч ва мамнуният топишлари керак.

  •   Муқаддас Китобдаги принцип: «Аллоҳ Яҳова: “Одамнинг бир ўзи бўлиши яхши эмас”,— деб айтди». (Ибтидо 2:18)

 Худо У билан муносабатларни ривожлантиришимизни истайди. Унга яқинлашиш учун ҳаракат қилсак, У ҳам бизга яқинлашишга ваъда беряпти. (Ёқуб 4:8)

  •   Муқаддас Китобдаги принцип: «Маънавий нарсаларга чанқоқ бўлганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир». (Матто 5:3)

 Аллоҳ Унга бошқалар билан бирга топинишимизни хоҳлайди. Бундай қилганимизда, ўзимизни бахтлироқ ҳис қиламиз.

  •   Муқаддас Китобдаги принцип: «Севишга ва эзгу ишлар қилишга ундаш учун бир-биримиз ҳақимизда ўйлайлик... Йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча,... бир-биримизга янада кўпроқ далда берайлик». (Ибронийларга 10:24, 25)

 Ёлғизлик ҳиссидан қочиш нега муҳим экани борасида кўпроқ билиб олиш учун турли тилларда чиққан «Ижтимоий алоқага тўла даврда ёлғизликни ҳис этиш» номли мақолани ўқинг.

a The Global State of Social Connections, by Meta and Gallup, 2023.