Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Comstock Images/Stockbyte via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Қайси раҳбарни танлайсиз? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Қайси раҳбарни танлайсиз? Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Яқин ҳафталарда баъзи мамлакатларда сайловлар ўтказилади. Одамлар қайси раҳбарни танлаш борасида муҳим қарор чиқаришмоқда.

 Муқаддас Китобда нима дейилган?

Инсоний раҳбарларнинг имконияти чегараланган

 Муқаддас Ёзувларда барча инсоний раҳбарларнинг имконияти чеклангани ҳақида ёзилган.

  •   «Умид боғламанг бекларга, нажот беролмайдиган инсон ўғлига. Нафаси узилиши билан, у тупроққа қайтади, ўша куниёқ ўй-фикрлари пучга чиқади». (Забур 146:3, 4)

 Ҳатто энг қобилиятли раҳбарлар бир кун келиб ҳаётдан кўз юмади. Қолаверса, бу раҳбарлар улардан кейин бошқарадиган инсонлар уларнинг яхши ишларини давом эттиришини кафолатлай олмайди. (Воиз 2:18, 19)

 Гап шундаки, Муқаддас Китобга кўра, одамлар ҳеч қачон бир-бирининг устидан бошқармаслиги лозим эди.

  •   «Одамга ҳатто ўз қадамларини йўналтириш ваколати берилмаган». (Еремиё 10:23)

 Бугунги кунда ўзи яхши раҳбар борми?

Худо томонидан тайинланган Раҳбар

 Муқаддас Ёзувларда айтилишича, Аллоҳ энг қобилиятли ва ишончли Раҳбарни — Исо Масиҳни тайинлаган. (Забур 2:6) У самовий ҳукумат бўлмиш Худо Шоҳлигининг Шоҳидир. (Матто 6:10)

 Исони раҳбарингиз сифатида танлайсизми? Муқаддас Китобда бундай қилиш нега муҳимлиги ҳақида қуйидагича ёзилган:

  •   «Ўғилни эъзозланг, акс ҳолда, Аллоҳнинг ғазаби келади, шунда йўлингизда ҳалок бўласиз. Ахир Худонинг қаҳри тез аланга олади. Унда паноҳ топганларнинг бари бахтлидир!» (Забур 2:12)

 Ҳозир қарор чиқаришингизнинг айни вақти. Муқаддас Китобдаги башоратга кўра, Исо 1914 йили Худонинг Шоҳлигида бошқаришни бошлаган ва тез орада бу Шоҳлик барча инсоний ҳукуматларнинг ўрнини эгаллайди. (Дониёр 2:44)

 Исонинг бошқарувини қай йўсин қўллаб-қувватлашингиз мумкинлиги ҳақида кўпроқ билиш учун «Ҳозирдан Худонинг Шоҳлигини қўллаб-қувватланг!» номли мақолани ўқинг.