Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ХАЙР-ЭҲСОНЛАР ҚАЙ ЙЎСИН САРФЛАНАДИ?

2020 йилнинг «Ҳамиша қувонинглар!» номли ҳудудий анжуманининг таржимаси

2020 йилнинг «Ҳамиша қувонинглар!» номли ҳудудий анжуманининг таржимаси

2020 ЙИЛ 10 ИЮЛЬ

 2020 йилнинг июль ва август ойлари давомида, илк бор бутун дунё бўйлаб Яҳованинг Шоҳидлари ўша-ўша ҳудудий анжуман дастурини бир вақтнинг ўзида томоша қила олишади. Буни амалга ошириш учун, дастур 500 дан ошиқ тилга таржима қилиниши керак эди. Одатда, буни ташкиллаштириш ва битказиш учун камида бир йил вақт керак бўлади. Лекин коронавирус пандемияси дастидан шароитлар ўзгаргани учун таржимонлар 2020 йилнинг «Ҳамиша қувонинглар!» номли ҳудудий анжуманини бор-йўғи 4 ойда тугатиши кутиларди.

 Яҳова Шоҳидларининг халқаро бош идорасидаги Таржимон гуруҳларга ёрдам бериш ва харид қилиш бўлимлари ушбу улкан лойиҳани қўллаб-қувватлашди. Таржимон гуруҳларга ёрдам бериш бўлими кўпгина таржимонлар гуруҳларига вазифасини бажариш учун, айниқса юқори сифатли микрофонлар кераклигига эътибор берди. Харид қилиш бўлими 1 000 та микрофон сотиб олиб, уларни деярли 200 та жойга юборди.

 Пулни тежаш мақсадида, харид қилиш бўлими кўпгина микрофонларни кўтарасига сотиб олиб, омборхонага қўйишди. Сўнг эса улар бутун дунё бўйлаб таржимонларга жўнатилди. Микрофонлар кўтарасига сотиб олингани боис, битта микрофон нархи элтиб бериш харажати билан ўртача ҳисобда 170 долларга (АҚШ) тўғри келди. Бу туфайли ҳар бир микрофон доналаб сотиладиган нархга қараганда 20 фоиз арзонга тушди.

 Харид қилиш бўлими буни 2020 йили апрель ва май ойларида амалга оширди. Ўша пайтда пандемия дастидан кўп компаниялар одатдагидай хизмат кўрсата олмаётган эди. Бунга қарамай, май ойининг охирида аксарият масофавий таржима офислари ва филиалларга керакли ускуналар етказиб берилди.

 Харид қилиш бўлимининг нозири Жей Суини шундай деди: «Бу лойиҳа давомида Байтилдаги бўлимлар таъминловчилар билан яхши ҳамкорлик қилишди. Бу ишни фақат Тангри Яҳованинг руҳи ила қисқа муддат ичида қилдик ва ускуналарни нафли нархда сотиб олдик».

 Таржимон гуруҳларга ёрдам бериш бўлимида хизмат қиладиган Николас Аладис қуйидагича фикр билдирди: «Барча таржимонлар изоляцияда эди ва микрофонларни олишганда жуда хурсанд бўлишди. Битта таржимонлар гуруҳининг аъзолари том маънода бошқа-бошқа жойларда бўлишларига қарамай уйғун тарзда бажаришди. Натижада, 500 дан зиёд тилга нутқ, драма ва қўшиқлар ўгирилди, сўнг эса овозли қилинди».

 Бутун дунёдаги имондошларимиз 2020 йилги «Ҳамиша қувонинглар!» номли ҳудудий анжумандан завқ олиши учун, бу кўпгина лойиҳаларнинг биридир. Сизнинг donate.isa4310.com ва бошқа йўллар орқали сахийлик ила қилган хайр-эҳсонларингиз туфайли ушбу зарурий ускуналарни сотиб олдик.