Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ХАЙР-ЭҲСОНЛАР ҚАЙ ЙЎСИН САРФЛАНАДИ?

Тўла вақтли махсус ваъзгўйлар «ернинг четларига қадар» шоҳидлик беряпти

Тўла вақтли махсус ваъзгўйлар «ернинг четларига қадар» шоҳидлик беряпти

2021 ЙИЛ 1 ИЮНЬ

 Исо шогирдларига шундай деган: «Ернинг четларига қадар менинг шоҳидларим бўласизлар». (Ҳаворийлар 1:8) Бугунги кунда Яҳованинг Шоҳидлари ғайрат ила ушбу топшириқни бажаришмоқда. Лекин ернинг баъзи жойларига, жумладан, аҳолиси зич ва катта ҳудудларга хушхабар ҳали етиб бормаган. Баъзи мамлакатларда эса Яҳованинг Шоҳидлари жуда оз. (Матто 9:37, 38) Имкон қадар кўпроқ одамларга хушхабарни етказиш учун нима қиляпмиз?

 Исонинг амрига амал қилишимизга кўмаклашиш мақсадида Етакчи кенгашнинг Хизмат қўмитаси бутун дунё бўйлаб эҳтиёж катта ҳудудларда даладаги тўла вақтли махсус ваъзгўйларни тайинлаяпти. Ҳозир жаҳон бўйлаб уларнинг сони 3 090 та a. Уларнинг аксарияти Шоҳлик хабарчилари мактаби каби Муқаддас Китобга асосланган мактабларда таълим олган. Улар уйини ташлаб бошқа мамлакатга кўчган. Маънан етуклиги, олган таълими ва тажрибаси туфайли улар хушхабарни тарқатишга ёрдам бериб, янги шогирдлар учун яхши ўрнак бўлиб келяпти.

Тўла вақтли махсус ваъзгўйлар Шоҳидларга эҳтиёж катта бўлган жойларда хушхабарни ваъз қилишади

Тўла вақтли ваъзгўйларга берилаётган ёрдам бошқаларга ҳам фойда келтиради

 Ҳар бир филиалнинг Хизмат бўлимидаги Даладаги хизматчилар бюроси Филиал қўмитаси билан ҳамкорлик қилиб, тўла вақтли махсус ваъзгўйларга ғамхўрлик қилишади. Масалан, улар шинам уй-жой топишга, соғлик масалаларида кўмаклашиб, сарф-харажатларни қоплаш учун оз-моз ёрдам пули беришади. 2020 хизмат йилида Яҳованинг Шоҳидлари тўла вақтли махсус ваъзгўйларга ғамхўрлик қилиш учун тахминан 27 миллион АҚШ доллари сарфлашди. Тақдим этилаётган бундай ёрдам туфайли улар диққат-эътиборини ва кучини хизматга қаратиб, маҳаллий жамоатларни мустаҳкамлай олишяпти.

Тўла вақтли махсус ваъзгўйлар жамоатларни қўллаб-қувватлашга ёрдам беришади

 Тўла вақтли махсус ваъзгўйлар воизлик фаолиятига қандай ҳисса қўшяпти? Малавидаги филиал қўмитасида хизмат қиладиган Френк Медсон шундай бўлишди: «Тўла вақтли ваъзгўйларнинг жасорати ва кўникмалари жамоатларга ваъз қилиш қийин бўлган жойларда, масалан, қўриқланадиган ва ўзга тилда гапириладиган ҳудудда хизмат қилишни бошлашга ёрдам берди. Улар маҳаллий тилни ва маданиятни жон-жаҳд билан ўрганаётгани бошқалар учун намуна бўляпти. Уларнинг ўрнаги ёшларни тўла вақтли хизматни бошлаш борасида ўйлашга ундади. Тўла вақтли махсус ваъзгўйлар учун Яҳовадан миннатдормиз».

 Бошқа мамлакатдаги Филиал қўмитаси аъзоси шундай фикр билдирди: «Тўла вақтли махсус ваъзгўйлар Яҳованинг халқи дунё бўйлаб якдил эканининг яққол мисолидир. Ҳатто Яҳованинг Шоҳиди бўлмаганлар ҳам биз одамларни маданияти бўйича ажратмаслигимизни ҳамда айнан Муқаддас Китоб таълимотлари ҳамжиҳат бўлишимизга ёрдам бераётганини кўришяпти».

 Хўш, улар маҳаллий ваъзгўйларга қандай ёрдам беряпти? Шарқий Тиморда яшовчи Пауло жамоатига тайинланган бир жуфтлик ҳақида шундай деди: «Бизнинг ҳудудимиз жуда ҳам иссиқ. Бу жуфтлик совуқ ўлкадан келган, лекин об-ҳаво уларни ваъз қилишдан тўхтатишга йўл қўймаяпти. Бу эр-хотин доим эрталаб ваъзгўйлик хизмати учрашувига келади. Улар жазирамада ва кечки пайтлари такрорий ташрифлар қилишини тез-тез кўраман. Пауло билан хотини кўпларга, жумладан, менга ҳам ҳақиқатни қабул қилишга кўмаклашди. Ушбу жуфтлик ғайрат ва иштиёқ билан бутун ҳаётини Яҳовага хизмат қилишга бағишлаяпти. Бу жамоатдагиларни ҳам янада кўпроқ хизмат қилишга ундаяпти».

 Малавида доимий кашшоф бўлиб хизмат қиладиган Кетти тўла вақтли махсус ваъзгўй бўлган бир жуфтлик унинг оиласига қандай ёрдам бергани ҳақида қуйидагича бўлишди: «Бу жуфтликни жамоатимизга тайинлашганида оиламизда фақат мен ҳақиқатда эдим. Улар доимо мени қўллаб-қувватларди ва оиламизнинг яқин дўстига айланишди. Ўша жуфтликнинг яхши ўрнаги фарзандларимга Яҳовага хизмат қилиш бахт ва мамнуният олиб келишини кўришга ёрдамлашди. Уларнинг намунаси туфайли учта қизим доимий кашшоф бўлиб хизмат қиляпти. Эрим эса йиғилишларга қатнашни бошлади».

 Тўла вақтли махсус ваъзгўйларнинг эҳтиёжлари қандай қопланади? Умумжаҳон ваъзгўйлик фаолиятига қилинадиган хайр-эҳсонлар ёрдамида. Уларнинг аксарияти donate.isa4310.com сайти орқали амалга оширилади. Сахийлик билан қилаётган хайр-эҳсонларингиз жуда қадрли.

a Улар эҳтиёж катта бўлган жамоатларга тайинланишган. Бошқа 1 001 та тўла вақтли махсус ваъзгўй эса туман нозирлик хизматида иштирок этади.