Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ХАЙР-ЭҲСОНЛАР ҚАЙ ЙЎСИН САРФЛАНАДИ?

Маънавий озуқани етказувчи қурилма

Маънавий озуқани етказувчи қурилма

2020 ЙИЛ 1 СЕНТЯБРЬ

 Ҳозирда Яҳованинг Шоҳидлари маънавий озуқани электрон шаклда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ олмоқда. Аммо дунёнинг кўпгина қисмларида имондошларимизнинг интернетга киришга имкони йўқ. Бошқалар эса интернет тез-тез ўчадиган ёки интернет тезлиги секин ё бўлмаса умуман интернет йўқ жойларда яшайди.

 Бунга қарамай, биродару опа-сингилларимиз интернетга уланмай ҳам электрон шаклдаги адабиётларимизни юклай олади! Қанақасига?

 Интернетга кириш имконияти чегараланган ҳудудлардаги жамоатларга JW Box қурилмаси тақдим этилмоқда, дастурини Байтилнинг Компьютер бўлими ишлаб чиқарган. Мазкур қурилмага jw.org сайтимиздаги адабиётлару видеолар юкланган. Ҳар бир қурилма тахминан 75 АҚШ долларига тушади.

 Йиғилиш залида биродару опа-сингиллар адабиётлару видеоларимизни юклаш учун JW Box қурилмасига уланади. Ҳатто эски ёки арзон электрон қурилмаларни ҳам унга уласа бўлади. Хўш, жамоатда интернетга кириш имкони бўлмаса, қандай қилиб JW Box сўнгги маънавий озуқани юклай олади? Вақти-вақти билан филиал ҳар бири тахминан 4 доллар бўлган флэшкаларни юбориб туради. Флэшкага сайтимиздаги энг сўнгги маълумот юкланган бўлади ва кейин уни JW Box қурилмасига ўтказиш мумкин.

 Қизиқ, имондошларимиз JW Box қурилмасидан қандай фойда оляпти? Конго Демократик Республикасида яшовчи Натан Адруандра қуйидагича бўлишди: «“Эй, Яҳова... Сенга таянаман” ва “Лутнинг хотини эсингизда бўлсин” драмаларини юклаш учун анчагина ҳаракат қилгандим. Лекин ҳеч ўхшамас эди ва бундан кўнглим тушди. Ҳозир эса бу видеоларни телефонимга юклай оламан ва улар ёрдамида фарзандларимизни яхшироқ тарбиялай оляпмиз».

 Нигериядаги жамоатларга JW Box қурилмасини ўрнатишга ёрдам берадиган биродар шундай деди: «Биродарлар бу қурилмани Яҳованинг ўзгача ҳадяси, деб билади. Улар энди “Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар”ни юклаш имкони борлигидан роса хурсанд».

 Африка, Океания ва Жанубий Америкадаги имондошларимизга 1 700 дан ошиқ қурилма жўнатилди ва ҳали бундан-да кўп жамоатларга JW Box қурилмасини юбориш режалаштириляпти. Хўш, бунинг учун маблағни қаердан оляпмиз? Бу умумжаҳон фаолиятимизга қилинган хайр-эҳсонлар туфайли амалга оширилмоқда. Уларнинг кўпи donate.isa4310.com сайти орқали қилинмоқда. Сахийлик ила қилаётган хайр-эҳсонларингиз учун миннатдормиз.