Тимўтийга йўлланган биринчи мактуб 2:1–15

  • Турли одамлар учун ибодат қилиш (1–7)

    • Худо ягона, воситачи ҳам ягонадир (5)

    • Ҳамма учун муносиб тўлов (6)

  • Эркаклар ва аёллар учун йўл-йўриқлар (8–15)

    • Ор-номус билан кийиниш (9, 10)

2  Авваламбор, мен ҳаммани турли инсонлар учун илтижолар, ибодатлар, ўтинчлар ва шукроналар айтишга ундайман.  Ҳа, бундан буён ҳам ҳар соҳада художўйлик* ва жиддийлик билан сокин ҳаёт кечиришимиз учун+ подшоҳлар ва юқори мавқега эга кишилар учун ибодат қилинглар+.  Бундай йўл тутиш Қутқарувчимиз Аллоҳнинг+ назарида яхши ва ёқимлидир.  Чунки У ҳар турли одамлар ҳақиқат тўғрисида аниқ билимга эга бўлиб, нажот топишларини истайди+.  Худо ягона+ ва Худо билан инсонлар орасидаги+ воситачи ҳам ягонадир+. Бу одам Исо Масиҳдир+.  У ўзини ҳамма инсонлар учун муносиб тўлов сифатида берди+. Вақти келганда бу ҳақда шоҳидлик берилиши лозим.  Айнан шу шоҳидлик учун+, мен бошқа халқларга+ имон ҳамда ҳақиқатни ўргатиш мақсадида воиз ва ҳаворий этиб тайинланганман+. Мен ростини айтяпман, алдаётганим йўқ.  Шу сабабли, сизлар биргаликда йиғиладиган жойларда Худога садоқатли эркаклар қўлларини кўтариб+, ғазаб+ ва баҳсларсиз+ ибодат қилишларини хоҳлайман.  Худди шундай, аёллар ҳам ўзларини турли хил ўрилган сочлар, олтин, марваридлар ва қимматбаҳо либослар билан эмас, балки муносиб кийим, ор-номус ва фаҳм-фаросат билан+, 10  худотарс аёлларга муносиб равишда+, хайрли ишлари билан безашларини истайман. 11  Аёл тўла итоаткорлик билан+ сукут сақлашни ўргансин. 12  Аёлларга таълим беришга ҳам, эркаклар устидан ҳукмронлик қилишга ҳам рухсат этмайман, аксинча, улар сукутда бўлсинлар+. 13  Чунки аввал Одамато, кейин Момоҳаво яратилган+. 14  Бундан ташқари Одамато эмас, балки хотин алданган+. У тамомила ёлғонга берилиб, гуноҳга қўл урган. 15  Бироқ хотинлар фаҳм-фаросат билан+ имонини, севгисини ва муқаддаслигини сақлашсагина, она бўлиш уларни ҳимоялайди+.

Изоҳлар