Юҳанно баён этган хушхабар 5:1–47

  • Байтзатадаги бир киши шифо топади (1–18)

  • Исога Отасидан берилган ҳуқуқ (19–24)

  • Марҳумлар Исонинг овозини эшитади (25–30)

  • Исо тўғрисидаги исботлар (31–47)

5  Бу ҳодисалардан сўнг яҳудийларнинг байрами бошланди+ ва Исо Қуддусга кетди.  Қуддусда эса Қўй дарвозаси+ ёнида, атрофи бешта устун билан ўралган ҳовуз бор эди. Ибронийчада у Байтзата, деб номланади.  У ерда кўп касаллар, кўрлар, чўлоқлар ва оёқ-қўллари қуриб қолганлар ётишарди.  * ——  Улар орасида 38 йилдан буён касал бўлиб ётган киши бор эди.  Исо бу одамнинг ётганини ва анча вақтдан бери дардга чалинганини кўриб, ундан: «Соғайишни истайсизми?»+ — деб сўради.  Бемор унга жавобан: «Тақсир, сув тўлқинланганда мени ҳовузга туширадиган ҳеч кимим йўқ. Ўзим етиб боргунимча, бошқаси мендан олдин тушиб олади»,— деди.  Исо унга: «Қани, ўрнингиздан туриб, тўшагингизни кўтаринг-да, юраверинг»+,— деб айтди.  Ўша одам шу ондаёқ соғайди ва тўшагини кўтариб, юра бошлади. У кун Шаббат* эди. 10  Шу сабабли айрим яҳудийлар соғайган кишига: «Бугун Шаббат ва тўшак кўтариб юришинг ноқонуний»+,— дейишди. 11  Аммо у шундай деди: «Мени соғайтирган одам: “Тўшагингизни кўтаринг-да, юраверинг”,— деган». 12  Улар бу кишидан сўрашди: «Ким у, сенга: “Тўшагингизни кўтаринг-да, юраверинг”,— деган?» 13  Соғайган киши унинг кимлигини билмасди, боиси Исо ўша ердаги оломонга аралашиб, кўздан ғойиб бўлган эди. 14  Кейинроқ Исо уни маъбадда учратиб, шундай деди: «Мана, энди соғайдингиз. Бундан баттарига йўлиқмаслик учун, бошқа гуноҳ қилманг». 15  Бу одам бориб, айрим яҳудийларга уни Исо соғайтирганини айтди. 16  Шунда улар Исони таъқиб қила бошлашди, чунки у бундай ишларни Шаббат куни қилаётган эди. 17  Исо эса уларга: «Отам ҳанузгача меҳнат қилиб келяпти, мен ҳам меҳнат қиляпман»+,— деди. 18  Айрим яҳудийлар буни эшитиб, уни ўлдириш пайига тушишди. Ахир у нафақат Шаббат кунининг қоидасини бузди, балки Худони Отам деб атаб+, ўзини Унга тенглаштирди+. 19  Шунда Исо уларга қарата қуйидагиларни айтди: «Ишонаверинг, Ўғил ўз ихтиёри билан ҳеч нарса қила олмайди, аксинча Отасидан кўрганларини қилади+. Ота нимаики қилса, Ўғил ҳам шуни бажаради. 20  Зеро Ота Ўғлини севади+ ва қилаётган барча ишларини унга кўрсатмоқда ҳамда сизларни таажжубга солиш учун бундан ҳам ортиқроғини намоён этади+. 21  Ота ўликларни тирилтириб, ҳаёт бахш этаётгани каби+, Ўғил ҳам истаган кишига ҳаёт бахш этади+. 22  Ота ҳеч кимни ҳукм қилмайди, балки ҳукм қилиш ҳуқуқини бутунлай Ўғилга берган+. 23  Токи барча Аллоҳни улуғлаганидай, Ўғилни ҳам шарафласин. Кимки Ўғилни ҳурмат қилмаса, уни юборган Отани ҳам ҳурмат қилмаган бўлади+. 24  Ишонаверинг, сўзимни тинглаб, мени Юборганга ишонган киши, абадий ҳаётга эгадир+. У ҳукм этилмайди, негаки у ўлимдан ҳаётга ўтган+. 25  Ишонаверинг, ўлганлар Худо Ўғлининг овозини эшитадиган вақт келяпти ва ўша вақт келди ҳам. Унинг овозига қулоқ тутганлар тирилади. 26  Ота ҳаёт ато этиш қудратига эга бўлганидек+, Ўғилга ҳам ҳаётбахш куч берган+. 27  Шунингдек унга ҳукм этиш ҳуқуқини берган+, зеро у Инсон Ўғлидир+. 28  Бунга таажжубланманглар, чунки шундай вақт келяптики, мозорларда* бўлган ҳамма унинг овозини эшитиб+ 29  чиқади: яхшилик қилганлар яшаш учун, ёмонлик қилганлар эса ҳукм этилиш учун тирилади+. 30  Мен ўзимча ҳеч нарса қила олмайман. Эшитганим бўйича ҳукм қиламан ва менинг ҳукмим адолатлидир+, боиси мен ўз хоҳишимни эмас, мени Юборганнинг иродасини бажаришга интиламан+. 31  Агар мен ўзим ҳақимда ўзим шоҳидлик бераётган бўлсам, унда шаҳодатим ҳақиқий эмас+. 32  Мен ҳақимда бошқа шоҳидлик берувчи бор ва мен Унинг шоҳидлиги чин эканини биламан+. 33  Сизлар Яҳёнинг ёнига одамларни юбордингизлар ва у ҳақиқат тўғрисида шоҳидлик берди+. 34  Мен инсоннинг шоҳидлигига муҳтож эмасман, лекин буни қутқарилишингиз учун айтяпман. 35  Бу одам порлаб, нур сочаётган чироқ эди, аммо сизлар оз вақт унинг нурида қувонишни истадингиз+. 36  Бироқ мен Яҳёнинг шоҳидлигидан ҳам буюкроқ шоҳидликка эгаман. Чунки Отам менга бажаришни буюрган ва мен бажараётган айнан шу ишлар, мени Отам юборганидан шаҳодат бериб турибди+. 37  Устига-устак, мени юборган Отамнинг Ўзи мен ҳақимда шоҳидлик берди+. Сизлар эса Уни ҳеч қачон эшитмагансиз, қиёфасини ҳам кўрмагансиз+. 38  Унинг сўзлари ҳам кўнгилларингиздан жой олмайди, негаки сизлар У юборган кишига ишонмаяпсиз. 39  Сизлар Муқаддас Ёзувларни синчиклаб текширасиз+, чунки булар орқали абадий ҳаётга эришамиз, деб ўйлайсиз. Айнан улар мен ҳақимда шоҳидлик беряпти-ку+. 40  Лекин сизлар ҳаётга эга бўлиш учун олдимга келишни хоҳламаяпсиз+. 41  Мен инсонлардан шон-шараф орттиришни истамайман. 42  Фақат шуни биламанки, қалбларингизда Аллоҳга муҳаббат йўқ. 43  Мен Отамнинг номидан келдим, аммо сизлар мени қабул қилмаяпсиз. Борди-ю, бошқа кимса ўз номидан келганида, уни қабул қилган бўлардингиз. 44  Бир-бирингиздан таҳсин оласиз-у, Худодан таҳсин олишга интилмас экансиз, унда қандай ишонишингиз мумкин?+ 45  Сизларни Отам олдида айблайман, деб ўйламанг. Сизларни айбловчи, ўзингиз умид боғлаган Мусодир+. 46  Агар Мусога ишонганингизда эди, менга ҳам ишонар эдингиз. Зеро у мен ҳақимда ёзган+. 47  Унинг ёзганларига ишонмас экансиз, менинг сўзларимга қандай ишонасиз?»

Изоҳлар

Ёки «хотира мозорларида».