Матто баён этган хушхабар 20:1–34

  • Мардикорлар ва тенг иш ҳақи (1–16)

  • Исо ўлиши ҳақида яна айтади (17–19)

  • Шоҳликда ўринларни эгаллаш илтимоси (20–28)

    • Исо кўплар учун тўловдир (28)

  • Иккита кўзи ожиз киши шифо топади (29–34)

20  Осмон Шоҳлиги, тонг саҳарда узумзорига мардикорларни ёллагани чиққан боғ эгасига ўхшайди+.  Кунига бир динордан* келишгандан сўнг, у мардикорларни узумзорига жўнатибди.  Эрталаб соат тўққизларда* узумзор эгаси яна чиқиб, бозор майдонида ишсиз турган кишиларни кўрибди-да,  уларга: “Сизлар ҳам узумзоримга боринглар, ҳақларингизни тўлайман”,— деб айтибди.  Шунда улар ҳам кетишибди. Узумзор эгаси кундузи соат ўн икки ва тағин учларда* чиқиб, яна шундай йўл тутибди.  Ниҳоят у соат бешларда* чиқибди-да, ўша жойда турган бошқаларни кўриб: “Нега кун бўйи бу ерда ишсиз турибсизлар?” — деб сўрабди.  Жавобан улар: “Бизни ҳеч ким ишга ёлламади”,— дейишибди. Шунда у: “Сизлар ҳам узумзоримга боринглар”,— деб айтибди.  Кеч кирганда, узумзор эгаси бошқарувчисига шундай дебди: “Мардикорларни чақириб, охиргисидан бошлаб биринчисигача ҳақларини тўла”+.  Соат бешларда* иш бошлаганлар келиб, ҳар бири бир динордан олишибди. 10  Шу сабабли биринчи ёлланганлар кўпроқ ҳақ оламиз деб ўйлашибди. Аммо уларга ҳам бир динордан* тўланибди. 11  Ҳақларини олгач, улар узумзор эгасига нолиб: 12  “Охирги келганлар атиги бир соат ишлашди. Сиз эса уларни жазирамада кун бўйи оғир меҳнат қилган бизлар билан тенг кўрдингиз!” — дейишибди. 13  Узумзор эгаси жавобан улардан бирига шундай дебди: “Дўстим, мен сизга ноҳақлик қилганим йўқ. Ахир сиз билан бир динорга келишмаганмидик?+ 14  Ҳақингизни олинг-да, кетаверинг. Сизга қанча берган бўлсам, охирги келганларга ҳам шунча бермоқчиман. 15  Ўз пулларимдан хоҳлаганимча фойдаланишга ҳаққим йўқми? Ёки сахийлигимни кўролмаяпсизми?”+ 16  Шундай қилиб, охиргилар биринчи, биринчилар эса охирги бўлади»+. 17  Қуддусга кетишаётганда, Исо 12 та шогирдини алоҳида чақириб, деди+: 18  «Мана, биз Қуддусга боряпмиз. У ерда Инсон Ўғлини бош руҳонийлар ва уламолар қўлига тутиб беришади. Улар бўлса уни ўлимга маҳкум этиб+, 19  ўзга халқларнинг қўлига топширишади. Улар уни масхара қилишади, қамчилашади ва устунга михлашади+. Лекин у учинчи куни тирилади»+. 20  Бундан сўнг, Забадийнинг+ хотини иккита ўғли билан Исонинг ёнига келди-да, таъзим қилиб, нималарнидир сўрамоқчи бўлди+. 21  Исо бўлса: «Мендан нима истайсиз?» — дея сўради. Аёл жавобан: «Шоҳлигингизда бу икки ўғлимдан бирини ўнг томонингизга, иккинчисини чап томонингизга ўтқазишга сўз беринг»+,— деди. 22  Исо унинг ўғилларига: «Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичадиган косадан* ича оласизларми?»+ — деб сўради. Улар: «Ича оламиз»,— дейишди. 23  Шунда Исо: «Мен ичадиган косадан ичасизларку-я+, аммо ўнг ёки чап томонимда ким ўтиришини мен ҳал қилмайман. Бу ўринларни Отам ким учун тайёрлаб қўйган бўлса, ўша ўтиради»+,— деб айтди. 24  Қолган ўнта шогирд буни эшитиб, икки ака-укадан аччиқлана бошлашди+. 25  Бироқ Исо уларни ёнига чақириб, шундай деди: «Ҳукмдорлар халқлар устидан бошқаришини ва буюк одамлар халқларга ҳокимлик қилишини биласизлар+. 26  Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин+. Орангизда ким буюк бўлишни истаса, сизларга хизматкор бўлсин+. 27  Орангизда ким биринчи бўлишни хоҳласа, сизларга қул бўлсин+. 28  Чунки Инсон Ўғли ҳам ўзига хизмат қилдиришга эмас, аксинча хизмат қилгани+ ва кўплар учун жонини* тўлов сифатида бергани келган»+. 29  Улар Ериходан чиқаётганларида, орқаларидан катта оломон эргашиб борарди. 30  Йўл бўйида ўтирган кўзи ожиз икки киши Исонинг ўтиб кетаётганини эшитиб: «Ҳазрат, Довуднинг Ўғли, бизга раҳм-шафқат қилинг!» — деб қичқирди+. 31  Оломон уларга жим бўлишни буюрса-да, улар янада баланд овозда: «Ҳазрат, Довуднинг Ўғли, бизга раҳм-шафқат қилинг!» — дея бақиришарди. 32  Шунда Исо тўхтаб, уларни чақирди-да: «Мендан нима истайсизлар?» — деб сўради. 33  Улар: «Ҳазрат, илтимос, кўзларимиз очилсин»,— дейишди. 34  Исонинг раҳми келиб, уларнинг кўзларига қўлини теккизган эди+, шу ондаёқ иккови ҳам кўра бошлаб, унинг орқасидан эргашди.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «учинчи соатда». Қуёш чиқишидан ҳисоблаганда.
Сўзма-сўз «олтинчи ва тўққизинчи соатда».
Сўзма-сўз «ўн биринчи соатда».
Сўзма-сўз «ўн биринчи соатда».
«Коса» сўзи рамзий маънода Исо, Худонинг иродаси билан сохта гувоҳларнинг ҳақоратига қолиб, ўлишини билдиради.
Ёки «ҳаётини».