Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ҳаёт қийинчиликка тўлганда

Ҳаёт қийинчиликка тўлганда

ҲАЁТДА ҳаммаси силлиқ кечса хотиржам яшайсиз. Аммо ҳаётингиз қийинчиликка тўла бўлса-чи?

Мисол учун, Қўшма Штатларда яшовчи Салли * бўронда бор-будини йўқотган. У шундай деб бўлишди: «Ўзимни ортиқ ҳеч нимани кўтара олмайдигандек ҳис қилгандим. Бўлди, бардошим етмайди деб ўйлагандим».

Яқин инсонимиз ҳаётдан кўз юмса-чи? Австралияда яшовчи Жейнис шуларни айтди: «Иккита ўғлимдан айрилганимда ҳаётим чилпарчин бўлди. Мен бу парчаларни йиғишга ҳаракат қилаётгандай эдим. Худога ёлвориб: “Ҳаётдан тўйиб кетдим. Қанийди, ухласам-у қайта уйғонмасам”,— дедим».

Яна бир мисолни олайлик, Дэниелнинг хотини унга хиёнат қилганида, у қаттиқ тушкунликка тушган эди. У шундай деди: «Хотиним менга хиёнат қилганини тан олганида, юрагимга ханжар санчилгандай бўлди. Бутун баданим қақшаб оғрирди. Бу ҳол бир неча ой давом этди».

«Қўриқчи минораси»нинг ушбу сонида қуйидаги фожиаларга дуч келганда ҳам ҳаёт яшашга арзишини кўриб чиқамиз:

Келинг аввал, табиий офат юз берганда қандай қилиб бардошли бўлишимиз мумкинлигини муҳокама қилайлик.

^ Ушбу мақолалар туркумида баъзи исмлар ўзгартирилган.